Саида Мирзиёева: Ҳар бир оила ўз оила боши билан фаровон ҳаёт кечирсин
Жамият
−
10 Август 2019
22467Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Ўзбекистон халқини қурбон ҳайити билан табриклади. У ижтимоий тармоққа ота-онаси - Президент Шавкат Мирзиёев ва мамлакатнинг биринчи хоними Зироат Мирзиёеванинг суратини жойлаштириб, шундай ёзади.
"Қадрли юртдошлар! Дўстларим, кўплаб фолловерларим!
⠀
Барчангизни оила аъзоларим номидан Арафа куни муносабати билан табриклайман!
⠀
Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи. Лекин меҳр-оқибат, урф-одатларимиз ва қолаверса, муқаддас динимиз билан боғлиқ барча қадриятларимиз абадий сақланиб қолади.
⠀
Энг асосийси, бахтимизга ота-онамиз, яқинларимиз соғ бўлишсин. Ҳар бир оила ўз оила боши билан фаровон ҳаёт кечирсин.
⠀
Ҳаж сафарини ўтаётган ватандошларимизни эса Аллоҳ зиёратларини қабул қилиб, эсон-омон ўз яқинлари бағрига етиб келишларини насиб этсин!
⠀
Арафа муборак, дўстларим!"
LiveБарчаси