Сафина Саъдуллаева Будапешт Гран-присида ғалаба қозонди

Спорт 3527
image

Венгрия пойтахти Будапештда енгил атлетика бўйича Гран-при сериясига кирувчи “Papai Sportcentrum” мусобақаси бўлиб ўтди. 

Мусобақада аёллар ўртасида баландликка сакраш дастурида иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Сафина Саъдуллаева ғалаба қозонди. Саъдуллаевага ушбу турнирда олтин медалга эга чиқиш учун 1,90 метрли натижа кифоя қилди.

1. Сафина Саъдуллаева (Ўзбекистон) – 1.90

2. Катерина Табашник (Украина) – 1.86

3. Барбара Сзабо (Венгрия – 1.83

Қайд этиш керакки, Будапешт Гран-присидаги ғалаба Сафина учун илк катта ютуқ эмас. Аввалроқ, 24 ёшли спортчи Польшада ўтказилган “Бриллиант лига” мусобақаси ва Коньяда (Туркия) бўлиб ўтган Ислом бирдамлиги ўйинларида зафар қучган.

Маълумот учун, Сафина Саъдуллаева Олимпия ўйинлари  Токио-2020 да иштирок этган. Шунингдек, у 2021 йилнинг 30 июнида “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3.1
t
×