Садир Жапаров “Кўксарой”да тантанали кутиб олинди (видео)

Жамият

image

Бугун, 18 июль куни “Кўксарой” қароргоҳида Қирғизистон Президенти Садир Жапаровни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
 

Музокаралар бошланишидан аввал икки давлат раҳбарлари ўз делегациялари аъзоларини таништирди. Музокаралар тор доирадаги суҳбатдан бошланиб, кенгайтирилган таркибда давом этади.

Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон-Қирғизистон кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, саммит якунида қатор йирик қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва салмоқли икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга етиб келгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Садир Жапаров Кўксарой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made