Садир Жапаров ҳам Самарқандга етиб келди

Жамият 3532
image

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун бугун, 10 ноябрь куни Самарқандга келди. 

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Туркий давлатлар ташкилотининг Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев аллақачон Ўзбекистонга етиб келган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 93
Рейтинг: 3.2
t
×