Сабина Бобоқулова энг яхши спортчи деб топилди

Спорт

image

Аввал хабар берганимиздек, Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида ўтказилган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Маълумки, ҳар бир катта турнир якунида мусобақанинг энг яхшилари эътироф этилади. 

Қувонарлиси, ушбу Осиё чемпионатининг энг яхши боксчиси номига қизлар ўртасида 48 килограмм вазн тоифасида Осиё чемпионлигини қўлга киритган Сабина Бобоқулова муносиб кўрилди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари якунда 8 та олтин, 3 та кумуш ҳамда 11 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида Осиёда тенгсиз эканини исботлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра Сабина Бобоқулова

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар