11 нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионлиги учун рингга кўтарилади

Спорт 2156
image

Бугун, 17 октябрь куни Бирлашган Араб Амирликларинининг Фужайра шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати доирасида финал жанглари ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳал қилувчи жангларда 11 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади. 
(Ўғил болалар)
57 килограмм: Билолбек Ихволов - Ерасил Ермек (Қозоғистон)
60 килограмм: Бекзод Бекмуродов - Абзал Серик (Қозоғистон)
63 килограмм: Азизбек Тожиев - Йогеш Кагра (Ҳиндистон)
70 килограмм: Логин Петров - Раҳуль (Ҳиндистон)
75 килограмм: Нусратбек Тоҳиров - Пу Янг (Хитой)
+80 килограмм: Жаҳонгир Зокиров - Арген Бактибеков (Қирғизистон)

(Қизлар)
48 килограмм: Сабина Бобоқулова - Таманна (Ҳиндистон)
50 килограмм: Феруза Казакова - Ланпинг Денг (Хитой)
52 килограмм: Нигина Ўктамова - Танну (Ҳиндистон)
60 килограмм: Моҳира Аҳмедова - Прити Даҳия (Ҳинистон)
63 килограмм: Азиза Зокирова - Ҳуши (Ҳиндистон)

Жанглар маҳаллий вақт билан 12:00 (Тошкент вақти билан 13:00) да бошланади.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 70
Рейтинг: 3.1
t
×