Саакашвили ҳарбий шифохонага ётқизилди
Олам
−
20 Ноябрь 2021
3318Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили бугун, 20 ноябрь куни Тбилиси чеккасидаги Глдани туманидаги қамоқхона шифохонасидан Гори шаҳридаги ҳарбий госпиталга етказилди. Колоннанинг тез ёрдам машинаси билан ҳаракатланиши акс этган кадрларни Грузиянинг “ТВ Пирвели” телеканали жонли эфирда намойиш қилди.
Собиқ Президентга йўлда унинг даволовчи шифокори Николоз Кипшидзе, онаси Гиули Аласания, қамоқхона шифохонаси шифокорлари, шунингдек, адвокатлар Дмитрий Садзаглишвили ва Ника Гварамия ҳамроҳлик қилган.
Шифохонада вазият тинч. Бинонинг атрофи полиция томонидан ўраб олинган. Айни дамда адвокатлар ва даволовчи шифокор Саакашвилининг олдига бориш ва унинг ҳибсда сақланаётган шароитлари билан танишиш учун рухсат кутмоқда.
Кеча, 19 ноябрь куни Саакашвилининг адвокати Гварамия собиқ раҳбар ҳарбий госпиталга ўтказишга ва 50 кун давом этган очликни тўхтатишга рози бўлганини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь