Саҳарликни тақвимда кўрсатилган вақтдан 10-15 минут ўтказиб қилса бўладими?

Фойдали

image

Муқаддас Рамазон ойи кириб келиши билан, рўза тутиш одоблари, қоидалари ҳақида турли саволлар пайдо бўлади. Чунки киши турли ҳолатларда ва вазиятларда бўлиб қолиши мумкин. Бу борада уламолардан аниқ маълумотларни билиб олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Саволлардан бири шуки, саҳарликни тақвимда кўрсатилган вақтдан 10-15 минут ўтказиб қилса бўладими? Ушбу саволга Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати қуйидагича жавоб қайтарди.

“Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бўлмайди. Тақвимда кўрсатилган вақтдан ўтказмаслик керак, иложи бўлса эҳтиётини олиб, кўрсатилган вақтдан 5-10 дақиқа олдин еб-ичишни тўхтатиш зарур. Чунки тонг отгандан кейин саҳарлик қилган киши рўзани бузган бўлади ва Рамазондан кейин бир кун қазо тутиб беради. 

Агар киши ўйғонганда саҳарлик қилишга вақт қолмаган бўлса, ҳеч нарса емай-ичмай, рўза тутишни ният қилади. Саҳарликдан қуруқ қолган бўлса ҳам, рўзаси дуруст бўлади. Баъзилар саҳарликдан кеч қолган бўлса ҳам, нимадир еб ёки ичиб оғиз ёпиш керак, деб хато қилишади. 

Чунки саҳарлик қилиш фарз эмас, бунинг устига саҳарлик вақти ўтгандан кейин бирор нарса еб ё ичиб оғиз ёпса, ўша кунги рўзасини бузиб қўйган бўлади. Натижада Рамазондаги бир кунлик рўзанинг савобидан маҳрум бўлади. Бу савобни бошқа ойларда қанча рўза тутса ҳам топа олмайди.Валлоҳу аълам”.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамазон

Баҳолаганлар

1341

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг