“СЭС”нинг тадбиркорлар йўлига тўғаноқ бўлган мансабдорлари жавобгарликка тортилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижроси ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларнинг қонунийлиги бўйича ўрганишлар ўтказилганда 278 нафар мансабдор шахс камчиликларга йўл қўйгани аниқланди. Бу ҳақда Бизнес омбудсман хабар берди.

Қайд этилишича, тадбиркорлик субъектларида камчиликларга йўл қўйган 139 нафар ходимга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-2-моддаси, 86 нафар ходимга нисбатан 43-моддаси, 52 нафар ходимга нисбатан 215-5-моддаси, 1 нафар ходимга нисбатан 197-3-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида хизмат ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари томонидан умумий 2 817 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилгани аниқланган. Шунингдек, 1 841 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширув ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик талаблари бузилган. Шулардан энг кўп йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари Самарқанд вилоятида 639 та, Жиззах вилоятида 598 та, Наманган вилоятида 363 та ҳолатда учраган.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқишда хизматнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан 612 та ҳолатда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилган.

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 363 та ҳолатда қонунчилик талаблари ва белгиланган муддатларга амал қилинмаган.

Ўрганиш якуни бўйича соҳада қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида Хизмат раҳбарига тақдимнома киритилган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг