Сэр Алекс Фергюсон “Юнайтед”га қайтди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ижрочи директори Ричард Арнольд жамоанинг афсонавий бош мураббийи Сэр Алекс Фергюсонга мурожаат қилганидан сўнг, мутахассис МЮга қайтди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Фергюсондан ташқари, “Юнайтед”нинг собиқ бош директори Дэвид Гилл, “қизил иблислар”нинг машҳур сардори Браян Робсон ва ҳозирги спорт директори Жон Мертоф иштирокида тадқиқот маркази ташкил этилади. Ушбу марказ Манчестер клубининг ривожланиши учун ўз ҳиссасини қўшади.

Нашрнинг ёзишича, эндиликда афсонавий мураббий 2013 йилда “Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигидан кетганидан бери илк бор клуб бошқарувида яна катта таъсирга эга бўлади.

Қайд этиш керак, “Юнайтед”нинг собиқ бош директори Эд Вудворд даврида Фергюсон рамзий директор мақомида бўлган. “Қизил иблислар”нинг амалдаги раҳбари Арнольд эса шотландиялик мураббийнинг тажрибасидан унумли фойдаланиш кераклигини яхши тушунади. 

Маълумот учун, Алекс Фергюсон “Манчестер Юнайтед”ни 1986 йилдан 2013 йилгача бошқарган ва 38 та соврин қўлга киритган. Унинг ютуқлари орасида 13 марта Англия чемпионлиги ва 2 марта Европа Чемпионлар лигаси ғолиблиги ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

“Манчестер Юнайтед” Сэр Алекс Фергюсон

Баҳолаганлар

661

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг