СЭОМ бош шифокори сохта маълумотнома сабаб жиноий иш фигурантига айланди

Жамият

image

Юнусободда сохта рухсатнома тайёрлаб берган Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокорининг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Терговга қадар текширувда СЭОМ бош шифокори Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси баёнига зид равишда фуқароларга Республикада эълон қилинган карантин вақтида эркин ҳаракатланиш учун сохта маълумотнома тайёрлаб, махсус рухсатнома расмийлаштириб берган. У 22 кишига шундай рухсатнома берган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

СЭОМ

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг