Рязандаги аянчли ЙТҲда 5 ўзбекистонлик жабрланган – ТИВ
Олам
−
21 Декабрь 2019
3721Аввалроқ, Россиянинг Рязань вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқаролари жабрлангани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу маълумотни тасдиқлади ва қуйидагиларни маълум қилди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Рязань вилояти ҳудудидаги М-5 трассасида KIA ва Captiva тўқнашувида 5 нафар ўзбекистонлик жароҳатланганини маълум қилган. Жароҳатланганлар “Шилов” марказий шифохнасига ётқизилган.
Элчихона вазиятни назоратга олган.
Эслатиб ўтамиз, аянчли ЙТҲда KIA ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси вафот этди. Улар Қирғизистон фуқаролари бўлган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород вилояти, Брянск вилояти, Владимир вилояти, Воронеж вилояти, Иваново вилояти, Калуга вилояти, Кастрома вилояти, Курск вилояти, Липетск вилояти, Москва шаҳри, Москва вилояти, Орлов вилояти, Рязань вилояти, Смоленск вилояти, Тамбов вилояти, Твер вилояти, Тула вилояти, Ярослав вилояти) ва Арманистон ҳудудидаги ўзбекистонликлар зарур вазиятларда Москва шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди: +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.