Рўзибоевга қандай автомобиль совға қилинди. Jetour ёки Exeed? (видео)

Спорт

image

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг Exeed русумидаги автомобиль олдида тургани акс этган видео тарқалди. Видео остида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга қарашли “Ахмат” клуби Рўзибоевга янги Exeed автомобилини совға қилди, деган мазмундаги изоҳни кўриш мумкин.

Рўзибоевнинг QALAMPIR.UZ'ga маълум қилишича, спортчи Exeed автосалонига реклама билан боғлиқ масала бўйича борган. Унга ҳеч ким Exeed автомобилини совға қилмаган. Қодиров ҳақиқатдан ҳам ўзбекистонлик спортчига Jetour русумидаги машинани берган.

“Exeed автосалонига реклама учун боргандим. “Ахмат” томонидан менга Jetour берилди. Интернетда хато талқин кетди”, дейди Рўзибоев. 

Қайд этиш жоиз, Jetour автомобили Қодировнинг Рўзибоевга биринчи совғаси эмас. Бунгача ҳам Чеченистон раҳбари ўзбекистонлик спортчига машина ҳадя қилган. Жумладан, 2017 йилда Рўзибоев Россиядаги турнирда қозоғистонлик Ахмад Жанчураевни ютганидан кейин, Қодиров Рўзибоевга Jeep совға қилган. 

Шунингдек, ўз вақтида Рўзибоев “Ахмат” клуб номидан жанглар ўтказиб, яхши натижаларга эришгани учун Рамзан Қодиров унга Ўзбекистонда клуб филлиалини очишга рухсат берган. Бир неча йиллардан буён Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида “Ахмат” клуб филлиали фаолият юритиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рўзибоевнинг UFC'даги 2-жанги қачон ўтказилиши хабар қилинганди. Ўзбекистонлик спортчи бўлажак жангида бразилиялик Кайо Борральога қарши октагонга чиқади. Ўтган йили октябрь ойида ўзбекистонлик яна бир спортчи Маҳмуд Муродов айнан Борральога қарши жанг ўтказиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоев Чеченистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг