Рўзибоев навбатдаги шов-шувли жангчига ўхшаяпти – UFC чемпиони

Спорт

image

Энг енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Алжамейн Стерлинг ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев ҳақида фикр билдирди. 

Унга кўра, кеча, 2 июль куни UFC Vegas 76 турнирида бразилиялик Бруно Феррейрани биринчи раунднинг ўзида нокаутга учратган Рўзибоев ташкилотнинг навбатдаги шов-шувли жангчиси бўлиши мумкин.

“Бу йигит навбатдаги шов-шувли жангчига ўхшаяпти”, дейди Алжамейн Стерлинг.

Шу ўринда Нурсултон ҳам ўз Тwitter саҳифасида ташкилотга айнан шу мақсадда келганини ифодаловчи пост қолдирган.

“UFC'даги дебют. Мен тарих яратиш учун шу ердаман. Тез орада дивизионни тозалайман, ваъда бераман”, дейди Рўзибоев.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 июль куни Нурсултон Рўзибоев UFC'даги дебют жангида 10 та жанг ўтказиб, ҳали мағлуб бўлмаган бразилиялик Бруно Феррейрани 1 дақиқа 20 сония ичида мағлуб этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Нурсултон Рўзибоев Алжамейн Стерлинг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг