Рўзибоев Муродов ва Мирзаматов билан жанг қиладими?

Спорт

image

UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев ўзбекистонлик ММА усталари Шоҳасан Мирзаматов ва Маҳмуд Муродов билан жанг қилиш эҳтимоли йўқлигини айтди.

Унга кўра, Шоҳасан Мирзаматов билан жанг катта эҳтимол билан ташкил этилмайди ва бу спортчининг режаларига ҳам киритилмаган.

“Агар мен ва Шоҳасан UFC'да битта вазнда бўлиб, рейтингда тенг келиб қолган тақдирда ҳам ташкилот бунга йўл қўймаса керак. Бироқ вазият жиддийлашиб, иккаламиз ҳам камарга даъвогар бўлсак, жанг эҳтимоли бор. Лекин бу шунчаки эҳтимоллар назарияси. Бу ҳолатда барибир мен ёки у жангни рад этади, бу аниқ”, дейди Рўзибоев.

Шунингдек, у ҳозирда UFC'да ўзи билан бир вазнда жанг олиб бораётган ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов билан ҳам ҳеч қандай жанг ташкил этилмаслигини маълум қилди.

“Менимча жанг бўлмайди. Аммо юқорида айтиб ўтганимдек, чемпионлик камари учун ташкил этилса, билмадим. Ўзбекистонлик сифатида ҳеч биримиз буни қабул қилмаймиз. Маҳмуд Муродов билан муносабатларимиз яхши ва оддий камар учун у билан яхши-ёмон бўлиб қолишни хоҳламайман”, дейди спортчи.

Маълумот учун, Рўзибоев бунга қадар 43 марта октагонга кўтарилиб, 35 та жангида ғалаба қозонган, 8 та баҳсда эса рақибларига имкониятни бой берган. Унинг UFC'даги натижаси 1-0 кўринишида. Муродов эса фаолияти давомида 34 та жангда иштирок этиб, уларнинг 26 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, у UFC'да 6 та жанг ўтказиб, 4 тасида ғолиб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Рўзибоев Маҳмуд Муродов Шоҳасан Мирзаматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг