Руслар Ўзбекистонга саёҳатлари бўйича беш йиллик рекордни янгилади

Олам

image

Россияда 2022 йилда Ўзбекистонга кетган фуқаролар сони 99 фоизга ошди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати маълумотларида келтирилган.

Руслар Арманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Мўғулистонга кириш бўйича беш йиллик рекордни янгилаган. 2022 йилда россияликлар ушбу мамлакатларга 8,4 миллион марта саёҳат қилган, бу 2021 йилга нисбатан 4,7 миллионга кўп.

Маълумки, Россияда сафарбарлик эълон қилинган 2022 йилнинг учинчи чорагида россияликларнинг аксарияти мамлакатни тарк этди. Июль-сентябрь ойларида Россияга қўшни давлатларга 3,5 миллион, октябрь-декабрь ойларида яна 2,1 миллион киши кетган.

Мўғулистонга жўнаб кетиш йил давомида 989 фоизга, Грузияга – 475 фоизга, Қозоғистонга – 234 фоизга, Тожикистонга – 212 фоизга, Ўзбекистонга – 99 фоизга ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон саёҳат Руслар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг