Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев Осиё чемпионатида қатнашади
Спорт
−
18 Апрель 2023
5088Жорий йилнинг 3-13 май кунлари Жанубий Кореянинг Жинжу шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мазкур мусобақада иштирок этадиган терма жамоа таркибини эълон қилди.
Ушбу қитъа биринчилиги Париж-2024 Олимпиадаси учун саралаш мусобақаларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон жамоаси Осиё чемпионатида Олимпиада чемпионлари Руслан Нуриддинов, Акбар Жўраев, жаҳон чемпионлари Достон Ёқубов, Турсуной Жабборова каби етакчилар билан иштирок этади.
Тўлиқ таркиб:
Эркаклар:
-55 кг: Оғабек Нафасов;
-67 кг: Диёр Рўзметов;
-73 кг: Адҳамжон Эргашев;
-73 кг: Достон Ёқубов;
-89 кг: Ҳожиакбар Олимов;
-96 кг: Суннатилла Ўсаров;
-102 кг: Руслан Нуриддинов;
-109 кг: Қурбонмурод Намозов;
+109 кг: Акбар Жўраев;
+109 кг: Рустам Жангабоев.
Аёллар:
-55 кг: Нигора Абдуллаева;
-55 кг: Жамила Панфилова;
-81 кг: Ригина Адашбоева;
+87 кг: Турсуной Жабборова.
LiveБарчаси