Рус - Япон баҳси давом этади

Олам

image

Россия Шикотан оролида балиқни қайта ишлайдиган янги заводнинг очилиши муносабати билан Япония томонининг оролни қайтариш ҳақидаги таклифини қабул қилмаслигини айтди. Бу ҳақда бугун, 6 сентябрь куни Россиянинг Япониядаги элчихонасидаги тақдимотида маълум қилинди, дея хабар бермоқда ТАСС.

“Биз Япония томонининг таклифини қабул қилиб бўлмайдиган деб ҳисоблаймиз. Жанубий Курил ороллари Иккинчи Жаҳон уруши натижаларига кўра Россияга қонуний равишда тегишли. Шундай қилиб, Россия томони ўз ҳудудларининг ижтимоий ривожланиши учун барча чораларни кўришга ҳақли",  дея изоҳ беради элчихона. 

Россия дипломатик ваколатхонаси ҳам "Япониянинг бу воқеликдан хабардор бўлишига" умид билдирди. "Биз ишонамизки, Япония томонининг бундай ҳаракатлари мамлакатларимиз ўртасидаги тинчлик шартномаси бўйича диалог атрофида қулай муҳит яратишга ҳисса қўшмайди", дейилади элчихонада.

"Биз мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни  норозиликларни орқали эмас, балки раҳбарларимизнинг ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларини амалга оширишга қаратилган биргаликдаги ишлар орқали ёрдам беришига ишонамиз", деб таъкидлади Россиянинг Япониядаги элчихонаси.


Россия Президенти Владимир Путин  4 сентябрь  куни Шарқий иқтисодий форум доирасида минтақанинг етакчи ривожланаётган ҳудудлари кўргазмасини кўздан кечирди ва видеоконференция режимида бир қатор корхоналарнинг ишга туширилишини томоша қилди. 
Хусусан, Президентга Хабаровск аэропортининг янги терминали, Якутиядаги Вертикалной кумуш конида янги кон комплекси, шунингдек, Шикотан оролидаги балиқни қайта ишлаш заводи намойиш этилди.

Москва ва Токио ўнлаб йиллар давомида Иккинчи Жаҳон уруши натижалари бўйича тинчлик шартномасини ишлаб чиқиш мақсадида музокараларни давом эттирди. Бунга асосий тўсиқ Курил оролларининг жанубий қисмидаги ҳуқуқлар бўйича келишмовчиликдир. Уруш тугагандан сўнг, бутун архипелаг Совет Иттифоқига қўшилди, аммо Япония Итуруп, Кунашир, Шикотан ва унга қўшни бўлган кичик ороллар гуруҳини ўзига тегишли экани тўғрисида баҳслашмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Япония

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг