Рус тили барқарорлиги кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон 9-ўринда

Бу қизиқ 6268
image

Собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида рус тили барқарорлиги кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон 9-ўринни эгаллади. 

Қайд этилишича, Пушкин номидаги рус тили институти мутахассислари дунёда давлат коммуникациялари, оммавий ахборот воситалари, таълим, фан ва интернет каби соҳаларда рус тилидан фойдаланиш ҳолати қандай эканлигига баҳо берган. 

Биринчи учликка Беларусь, Қирғизистон ва Қозоғистон кирган. Тожикистон ҳам юқори бешинчи ўринни эгаллаган. Ўзбекистон эса рўйхатнинг ўртасидан жой олган. 

Жаҳон рейтингида рус тили 8-ўринни эгаллаган. Бугунги кунда 258 миллион киши ушбу тилда гапириши аниқланган. 

Таъкидланишича, рус тили интернетда машҳурлиги бўйича инглиз тилидан кейин иккинчи ўринда туради. Рус тилидаги контентга эга сайтларнинг улуши 8,6 фоизни, инглиз тилидаги контент эса 60,3 фоизни ташкил этади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 217
Рейтинг: 3
Теглар
t
×