Рус медиаси Путинга қарши: “Lenta” сайтида урушни қораловчи мақолалар эълон қилинди

Олам

image

Россиянинг “Lenta” сайти мамлакат Президенти Владимир Путиннинг сиёсатини қоралаб, 10 дан ортиқ материал эълон қилди.

Қайд этилишича, “Lenta” сайти “Украина Путиннинг режаларини бузди” ва “Россия Мариуполни бутунлай вайрон қилди” форматидаги ноодатий ва маълум даражада экстремистик сарлавҳали матнларни жойлаштирган. Россия Федерацияси Президенти ва Украинадаги урушни танқид қилувчи ўндан ортиқ шундай мақолалар чоп этилган.

Ҳозирда “Lenta” нашри материалларни сайтдан олиб ташлаган, фақат нусхаси веб-архивда ва уни сақлашга муваффақ бўлган фойдаланувчиларнинг скриншотларида сақланиб қолган.

Ҳар бир материал бошида раддия бўлган, унда материаллар раҳбарият билан келишилмагани ва нашрга муаммо келтириши айтилган ҳамда унинг сўнгида материаллар ўчирилмасидан скриншот қилиб олиш тавсия қилинган.

Урушга қарши мақолалар ва уларни жойлаштириш учун жавобгарликни икки бўлим бошлиғи Егор Поляков ҳамда нашр муҳаррири Саша Мирошникова ўз зиммасига олган. 

Шундан сўнг, оммавий ахборот воситаларида Егор Поляковнинг мурожаати экани айтилган матн пайдо бўлган.

“Lenta” жуда катта аудиторияни тўплади, мен кўп куч сарфладим, шунинг учун Саша ва мен бундай спектакл ягона тўғри ҳамда самарали йўл бўлишига қарор қилдик”, дейилади мурожаатда.

Айтиш жоизки, аввал ҳам шунга ўхшаш воқеа содир бўлган эди. Жорий йилнинг 14 март куни кечқурун Россиянинг “Биринчи канал”и ходими Марина Овсянникова “Время” кўрсатуви жонли эфирида урушга қарши плакат билан студияга кириб борганди. Янгиликлар эълони пайтида у “No war. Урушни тўхтатинг. Пропагандага ишонманг. Бу ерда сизни алдашмоқда. Руслар урушга қарши”, деб ёзилган плакат билан кадрга тушди. Шундан сўнг, Овсянниковага нисбатан текширув бошланди. Воқеа Москванинг Останкино суди Овсянниковага 30 минг рубль миқдорида жарима солиши билан якунланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

268

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг