Рус дронлари Украинага ҳужум қилди. Қурбонлар бор
Олам
−
06 Апрель
9044Россиянинг учувчисиз учоқлари Украинанинг Харьков шаҳрига ҳужум қилиши оқибатида олти киши ҳалок бўлиб, 10 киши яраланган. Бу ҳақда "The Moscow Times" хабар берди.
Харьков мэри Игорь Терехов ижтимоий тармоқда жойлаган постида ҳужум шаҳар шимолидаги Шевченковский туманига қаратилганини билдирган.
"Ҳужум Эронда ишлаб чиқарилган дронлар томонидан амалга оширилди ва камида тўққизта кўп қаватли уй, учта ётоқхона ҳамда битта ёнилғи қуйиш шохобчасига зарба берилди", деб ёзган у.
Полиция ўлимни тасдиқлаган ва яна саккиз киши жароҳатлар билан шифохонага ётқизилганини қўшимча қилган.
"Харьков шимоли-ғарбий чеккасидаги Малая Даниловка қишлоғида содир этилган алоҳида ҳужумда қурбонлар йўқ. Украина ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакат бўйлаб бир неча гуруҳ рус дронлари пайдо бўлгани ҳақида хабар берган", дейилади хабарда.
LiveБарчаси