Рухсатсиз Ҳаж қилишга уринган 17 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди

Олам

image

Саудия Арабистони хавфсизлик хизматлари 17 мингдан ортиқ кишини рухсатсиз ҳаж қилишга урингани учун ҳибсга олди. Бу ҳақда мамлакат Жамоат хавфсизлиги директори ва ҳаж хавфсизлик қўмитаси раҳбари генерал-лейтенант Муҳаммад Ал-Бассами маълум қилди. 

Келтирилишича, ҳибсга олинган 17 615 кишидан 9509 нафари яшаш, ишлаш ва чегара хавфсизлиги қоидаларини бузувчилар ва 105 нафари эса сохта ҳаж кампанияларининг ташкилотчилари бўлган. Уларнинг барчаси тегишли органларга топширилди.

Шунингдек, ҳаж рухсатномасига эга бўлмаган 202 695 киши Макка шаҳрига кириш пунктларидан қайтариб юборилган. Шу билан бирга Макка ва муқаддас жойларга кириш лицензиясига эга бўлмаган 128 999 та транспорт воситаси қайтарилган.

Маълум қилинишича, жорий йилда Саудия Арабистонидаги Макка ва Мадина шаҳарларида икки миллиондан ортиқ киши ҳаж зиёратини амалга оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Ҳаж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг