Ростуризм Россияга санкция қўйган мамлакатларга бормасликни сўрамоқда
Олам
−
02 Март 2022
3803Ростуризм россияликларга Россияга қарши санкциялар жорий этган мамлакатларга боришдан бош тортишни тавсия қилади. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати раҳбари Заринп Догузова маълум қилмоқда.
"Мавжуд вазият билан боғлиқ ҳолда, Ростуризм чет элга сайёҳлик ва хизмат сафарларига чиққан барча Россия фуқароларига, иложи бўлса, Россияга нисбатан санкциялар ва чекловлар қўйган мамлакатларга ташриф буюришдан бош тортишни қатъий тавсия қилади, чунки бу мамлакатларда қолиш ва Россияга эсон-омон қайтиш хавф туғдириши мумкин”, деган Догузова.
Ростуризм туроператорларга Россияга қарши санкциялар жорий этган мамлакатларга турлар савдосини тўхтатишни тавсия қилган.
"Биз туроператорларга Россияга қарши санкциялар жорий этган мамлакатларга, шунингдек, Европа Иттифоқи ва Канаданинг ёпиқ ҳаво ҳудуди орқали ўтадиган Кариб денгизи мамлакатларига турлар сотишни тўхтатишни тавсия қиламиз. Саёҳат қилиш мумкин бўлмаган мамлакатларга турларни брон қилган сайёҳлар, муқобил манзилни танлаш учун туроператорга мурожаат қилиши тавсия этилади", деган Догузова.
Дам олиш саёҳатлари учун Ростуризм туристик мақсадларда саёҳат қилиш учун очиқ ва Россияга нисбатан чекловлар қўймаган мамлакатларни танлашни тавсия қилмоқда – булар Туркия, Миср, Тунис, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Ҳиндистон, Вьетнам ва бошқа бир қатор давлатлардир. Агентлик, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги, Федерал туризм агентлиги ва Федерал ҳаво транспорти агентлигининг ҳозирги туристик йўналишлар ҳолатининг ўзгариши ҳақидаги маълумотларини диққат билан кузатиб боришни сўрайган.
Уларнинг бир нечтаси, шу жумладан Лотин Америкасидаги баъзи мамлакатлар, Европа Иттифоқи ва Канаданинг ҳаво ҳудуди чекловлари туфайли сайёҳлар учун энди кириш имкони йўқ, чунки уларга борадиган йўл хавфларнинг ортиши билан боғлиқ. Бу Куба, Доминикан Республикаси, Мексика, Венесуэла каби давлатлар.
Догузованинг сўзларига кўра, туроператорларга Россияга қарши санкциялар қўйган мамлакатларга, шунингдек, Кариб денгизи бўйидаги ушбу мамлакатларга турлар савдосини тўхтатиш тавсия қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь