Россиясиз Қирғизистонга геосиёсий жиҳатдан қийин бўлади – Жапаров

Олам 8383
image

Россия билан иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш Қирғизистоннинг миллий манфаатларига тўла жавоб беради. Бу ҳақда Республика раҳбари Садир Жапаров Ҳукуматнинг “Слово Кыргызстана” газетасида чоп этилган “Иттифоқчилик алоқалари” мақоласида айтиб ўтди.

“Россия билан муносабатларни энг юқори иттифоқ даражасига кўтариш ва стратегик шериклик Қирғизистоннинг миллий манфаатларига жавоб беради. Ишончимиз комилки, ҳамкорликни мустаҳкамлашга муқобил йўл йўқ ва бу соҳага Республика ташқи сиёсатида асосий ўрин берилган. Интеграцион лойиҳалар ва унинг қудрати туфайли Россия периметри бўйлаб тинчликни таъминлайди, давлат чегараси, ўз атрофида жадал ривожланаётган минтақани шакллантиради”, дейди Жапаров.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон учун “Россиянинг ўрни ва роли назарий эмас, аксинча амалий”. 

“Яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлик асосан миллий манфаатларимиз билан белгиланади. Улар, маълумки, Қирғизистон Республикаси давлат суверенитетини янада мустаҳкамлаш, хавфсизликни таъминлаш, миллатлараро тинчлик ва тотувликни сақлаш, маънавий ривожланишни рағбатлантириш билан боғлиқ”, дея сўзини давом эттирган Президент.

Эслатиб ўтамиз, Жапаров аввалроқ рус тилининг Қирғизистондаги ўрни ҳақида тўхталганди.

"Биз Россия билан биродарлар сингари муносабатдамиз. Биз юқори дипломатик муносабатларни давом эттирамиз. Россиясиз биз учун ҳам иқтисодий, ҳам геосиёсий жиҳатдан қийин бўлади. Қирғизистоннинг барча фуқаролари буни билади. Россия Қирғизистоннинг асосий стратегик шериги бўлиб қолади", деган Жапаров. 

Маълумот учун, Садир Жапаров жорий йилнинг 24-25 февраль кунлари Россияга расмий ташриф билан боради.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 248
Рейтинг: 3
t
×