Россиянинг Украинага отган ракетаси, Польша чегарасини кесиб ўтди
Олам
−
30 Декабрь 2023
14577Кеча, 29 декабрь куни эрталаб Россия ракетаси Польша ҳаво ҳудудига кирди. Бу ҳақда Польша армиясининг тезкор қўмондонлиги хабар берди.
Republica телеканали маълумотларига кўра, бу Россия томонидан Украинага уюштирган йирик ракета ҳужуми фонида юз берган. Дастлабки суриштирувлар Россия Қуролли кучларининг ракеталаридан бири Львов вилояти билан чегарадош Польшанинг Вожучин-Сукровня қишлоғи томон учганини тасдиқлаган.
“Эрталабки соатларда Украина билан чегарадан Польша ҳаво ҳудудига номаълум объект кириб келди, у чегарани кесиб ўтганидан бошлаб, сигнал йўқолгунига қадар мамлакат ҳудудида бўлган”, дейилади қўмондонлик баёнотида.
Ҳолат юзасидан мамлакат тегишли куч ва воситаларни сафарбар қилган. Республика Президенти Анжей Дуда мамлакат ҳарбий раҳбарияти билан шошилинч йиғилиш ўтказган ва Польша армиясини шай ҳолга келтирган.
“Беларусь чегарасидан тахминан 80 км узоқликда жойлашган Хрубиесзов шаҳри яқинида номаълум жисм аниқланди. Польша манбаларига кўра, портлашлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, бироқ гувоҳлар кучли шовқин ва ҳуштак овозлари эшитилганини айтган. Қидирув тадбирлари Замосс ҳудудида олиб борилмоқда”, дея қўшимча қилинган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 декабрь, жума куни Россия Украина шаҳарлари бўйлаб кенг кўламли ҳужумга ўтган эди.