Россиянинг сувга ғарқ бўлган “Москва” экипажи ҳақида маълумот берилди
Олам
−
15 Апрель 2022
23154Россия ҳарбий денгиз кучлари Қора денгиз флотининг ёнғин ва ўқ-дориларнинг портлаши оқибатида ҳалок бўлган “Москва” ракета крейсери экипажи Севастополга етказилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Экипаж доимий жойлаштириш пунктига (Қора денгиз флотининг асосий базаси Севастополга – таҳр.) етказилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 14 апрель куни тунда Одесса яқинида жойлашган “Москва” крейсерида портлаш юз берди. Украина томони кемага “Нептун” билан зарба берганини билдирди.
Россия ўз навбатида кемадаги ўқ-дорилар портлаганини, бу номаълум сабаб билан бошланган ёнғин туфайли эканини хабар берди. Рус нашрлари кеманинг 500 дан ортиқ экипаж аъзолари эвакуация қилингани айтилди.
Кейинроқ эса кемадаги ёнғин ўчирилди ва у сузишга яроқли ҳолда экани очиқланди. Бироқ бугун, 15 апрель куни тунда “Москва” буксер қилинаётганда довул сабаб чўкиб кетди.
Қора денгиз стратегик тадқиқот институти раҳбари Андрей Клименкога кўра, 16 та қанотли ракетага эга “Москва” крейсери йўқ қилинганидан кейин Россия Қора денгиз флоти кемаларининг умумий қанотли ракеталари сони 72 тадан 56 тага камайди.
LiveБарчаси