Россиянинг Одессага ракета ҳужуми оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 15 март куни Россия Украинанинг Одесса шаҳрига ракета ҳужуми уюштирди. Зарба оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакиллари хабар берди. 

Аниқлик киритилишича, 75 киши, жумладан Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ходимлари жабрланган. Вайроналар остидан омон қолганларни топиш учун қутқарув операцияси давом этмоқда.

Биринчи кучли портлаш шаҳарда эрталаб соат 11:00 ларда янгради, кўп ўтмай Россия яна зарба берди. 

"Аввал баллистик ракета, кейин қутқарувчилар воқеа жойига етиб келганида, иккинчи зарба. Путин агрессиясининг ваҳший табиатининг яна бир кўриниши", деб ёзди Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати расмий вакили Питер Стано Х ижтимоий тармоғида.

Украина Президенти Владимир Зеленский ҳужумни “қўпол зарба” деб атади. Европа Иттифоқи Россия қўшинларининг Одессага уюштирган ҳужумларини қоралади. 

Бугун, 16 март Одессада мотам куни деб эълон қилинди. Икки ҳафта олдин, 2 март куни ҳам 12 кишининг ҳаётига зомин бўлган Россия ҳужуми муносабати билан шаҳарда мотам эълон қилинган. Ҳалок бўлганларнинг беш нафари болалар, энг кичиги тўрт ойлик чақалоқ эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Одесса

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг