Россиянинг Марказий Осиёда яширин режаси борми?
Олам
−
20 Сентябрь 2021
13301Россия томонининг Марказий Осиёда яширин режаси йўқ, Москва минтақада ишончли ва принципиал мулоқотга асосланган очиқ сиёсат олиб бормоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко “Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий босқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари” мавзусида Тошкентда бўлиб ўтаётган конференциянинг очилишида айтиб ўтди.
“Бизнинг Марказий Осиёдаги сиёсатимиз имкон қадар очиқ, бизда ҳеч қандай махфий режа йўқ. Биз минтақанинг барча давлатлари билан тенг ҳуқуқли ҳамкорликни ишончли тарзда, виждонан, принципиал мулоқот орқали қуришга интиламиз”, деган у.
Вазир ўринбосарига кўра, Россия бошқа кўплаб давлатлардан фарқли ўлароқ, минтақа давлатларини геосиёсий танловлар олдига қўйишни ўйламаяпти ва режалаштирмаяпти.
“Биз кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш ва ёрдамни сиёсатлаштирмаймиз. Биз учун энг муҳими, минтақада минтақавий ва эҳтимол, янада кенгроқ хавфсизлик учун қулай шароитлар яратилгани. Бундай ҳолда минтақа мамлакатлари иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ривожланади, бу эса Россия ва минтақадаги давлатлар ўртасидаги узоқ муддатли муносабатларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш учун асос бўлади”, деган у.
LiveБарчаси