Россиянинг G20 да иштирок этишга “маънавий ҳуқуқи” йўқ – Британия ТИВ

Олам

image

Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Украинада давом этаётган уруш сабабли Россиянинг “Катта йигирматалик” (G20) йиғилишида қатнашишга “маънавий ҳуқуқи йўқлигини айтди. Бу ҳақда кеча, 19 август куни “Reuters” агентлиги хабар қилди.  

"Украинадаги уруши сабабли Россиянинг G20 саммитида иштирок этишга “маънавий ҳуқуқи” йўқ", дейди у.

Эътиборлиси, аввалроқ Лиз Трасс агар у Британия Бош вазири лавозимини эгалласа, G20 саммитида Россия Президенти Владимир Путин билан учрашмоқчилигини маълум қилган эди.

Маълумот ўрнида, G20 саммити жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Сзинпин Балидаги “Катта йигирматалик” G20 саммитида шахсан иштирок этишни режалаштирмоқда.

Украинада Путин G20 саммитига борса, Президент Владимир Зеленский ҳам Индонезияга бориши мумкинлиги айтилган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг