Россиянинг энг йирик авиаташувчисида йирик ёнғин юз берди (видео)
Олам
−
13 Декабрь 2019
6660Кеча, 12 декабрь куни Россиянинг энг йирик авиаташувчи крейсери “Адмирал Кузнецов”да ёнғин юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодисада 12 киши жабрланди, бир ҳарбий ҳалок бўлди.
Қайд этилишича, ёнғин кемани таъмирлаш вақтида юзага келган. Пайвандлаш вақтида сачраган учқундан электркабель ёниб кетган. Кабель турли палуба ва қисмлардан ўтгани сабабли ёнғинни ўчириш қийинчилик туғдирган.
“Юлдузча” кема устахонасида ёнғин авиаташувчининг энергия бўлмасида юзага келган. Ёнғин вақтида кемада 400 нафар ишчи бўлган ва уларнинг бари эвакуация қилинган.
Аланга майдони дастлаб 20 кв. м.ни ташкил қилган, кейинроқ 120 кв. м.гача ёйилган.
Ўт ўчириш ишлари мураккаблиги бўйича иккинчи даражада олиб борилган. Ёнғин бугун, 13 декабрь куни соат 5:00 ларда ўчирилган. Аланганинг умумий майдони 300 кв. м.ни ташкил қилган.
Ёнғинда жами 12 киши жабрланган, уларнинг 6 нафари реанимация бўлимига ётқизилган. Уч кишининг тақдири номаълумгича қоляпти. Россия Тергов қўмитаси хавфсизлик қоидасининг бузилиши бўйича жиноий иш очди.