Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги ўрнига даъвогар чиқди
Олам
−
23 Апрель 2022
15177Чехия БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан четлатилган Россиянинг ўрнини эгалламоқчи. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг Twitter’даги хабарида айтилади.
Қайд этилишича, “Россия Украинадаги тажовуз, инсоният изтироблари ва вайронагарчиликлари учун жавобгар бўлиши керак. Шу сабабли унинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолиги тўхтатилди”.
Мамлакат Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолиги учун аллақачон номзод аризасини топширилган.
“Чехия Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги бўш турган ўринга номзод. Чехия мамлакатда ва бутун дунёда инсон ҳуқуқларини илгари суриш ва ҳимоя қилишда давом этади”, дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Россия Украинага бостириб киргани сабабли жорий йилнинг 7 апрель куни мамлакатнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги аъзолиги тўхтатиб қўйилганди.
LiveБарчаси