Россиянинг авиабазасига ҳужум уюштирилди
Олам
−
13 Июль 2019
7798Жангарилар Россиянинг Суриядаги Хмеймим авиабазасига ҳужум қилишга уринди. Бу ҳақда Сурияда урушувчи томонларни яраштириш бўйича марказ раҳбари генерал-майор Алексей Бакин маълум қилди.
Кеча, 12 июль куни ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қурилмалари авиабаза яқинида учта дронни йўқ қилган. Воқеада ҳеч ким жабрланмаган, авиабаза штат режимида ишлаяпти.
Маълумот учун, 26 июнда Хмеймим авиабазасига ҳужум қилишга уриниш бўлганди. Ўшанда жангариларнинг ҳужумини тўхтатиб, иккита дронни йўқ қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь