Россия аэропортларида парвозлар чекланди
Олам
−
10:50
5905Қозон, Калуга, Тамбов ва Саратов аэропортлари рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни тўхтатди. Бу ҳақда Федерал Ҳаво транспорти агентлиги матбуот котиби Артём Кореняко ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, чекловлар фуқаролик самолётларининг хавфсизлигини таъминлаш учун киритилмоқда.
“Самолёт экипажлари, ҳаво ҳаракатини бошқариш органлари ва аэропорт хизматлари парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўрмоқда”, деб ёзади у.
Тахминан соат 07:10 да Федерал Ҳаво транспорти агентлиги Калуга ва Тамбов аэропортларида чекловлар олиб ташланганини эълон қилди. Шу билан бирга, улар Пенза ва Ульяновск аэропортларида жорий этилган.
Россия аэропортларида вақти-вақти билан парвозларга чекловлар киритилади. Бу Украинада ҳарбий амалиётлар бошланганидан кейин дрон ҳужумлари фонида содир бўлди.
Қозон аэропортида чекловлар охирги марта 11 январь куни киритилган эди. 1 январь куни Калуга ва Саратовда парвозлар тўхтатилди.
14 январга ўтар кечаси Саратов вилоятига дронлар ҳужум қилди. Вилоят губернатори Роман Бусаргиннинг айтишича, Энгельсдаги саноат корхонасига зарар етган. Москва вақти билан соат 05:00 атрофида минтақада дрон ҳужуми хавфи эълон қилинди.
Ўша кечаси Тула вилоятига ҳам дронлар ҳужум қилди – у ерда 17 та дрон йўқ қилинди. Ростов вилояти узра яна 14 та дрон уриб туширилди. Эрталаб Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Самара бошқармаси маҳаллий аҳолини дрон ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 январь куни дрон хавфи туфайли Қозон, Нижнекамск, Ижевск ва Пермь аэропортларида рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилганди.
LiveБарчаси
Доллар курси пастлади.
16:15