Россиянинг 3 та авиакомпаниясига Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйишга рухсат берилди

Олам 16285
image

Россия Федерациясининг Ҳаво транспорти агентлиги (Росавиация) 3 та авиакомпанияга Ўзбекистонга парвозларни амалга оширишга рухсатнома берди.

Агентлик “Северный ветер”, “ИрАэро” ва “Ред Вингс” авиакопанияларига рухсатнома берган. Жумладан, “Северный ветер” бирдан бешта йўналишда парвоз қилишга рухсат олди:

•    Красноярск – Наманган
•    Уфа – Наманган
•    Уфа – Фарғона
•    Краснодар – Фарғона
•    Ростов-Дон – Фарғона

Рухсатномада ҳафтада учтагача рейс амалга ошириш белгиланган.

Бундан ташқари, “Ред Вингс” учта йўналишда парвоз қилиш ҳуқуқини олди. Уларнинг барчаси Екатеринбургдан Самарқанд (ҳафтада учтагача рейс), Наманган ва Фарғонага (ҳафтада иккитагача рейс).

“ИрАэро”га Москвадан Андижонга ва Нижневартовскдан Андижонга парвоз қилиш ҳуқуқи берилди. Москва-Андижон йўналишида ҳафтасига 5 тагача парвоз амалга ошириш мумкин.

Рухсатнома берилиши халқаро йўналишда парвозларни тиклаш учун асос бўлмалигига алоҳида таъкидланган.

Аввалроқ, ноябрь ойида Россиянинг 12 та авиакомпаниясига Ўзбекистон шаҳарларига мунтазам парвозларни йўлга қўйишга рухсат берилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 882
Рейтинг: 2.9
t
×