Россия авиакомпанияларига Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўйишга рухсат берилди

Олам 16400
image

Тегишли лицензияга эга Россия авиакомпаниялари 12 та давлатга, шу жумладан, Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга оширишга рухсатнома берилди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” хабар берди.

Қуйидаги давлатларга мунтазам парвоз учун рухсат берилди:

•    Беларусь;
•    Исроил;
•    Кипр;
•    Куба;
•    Ливан;
•    Мальдив ороллари;
•    Марокаш;
•    Уммон;
•    Словакия;
•    Ўзбекистон;
•    Финляндия;
•    Хорватия.

Хусусан, “Аэрофлот” Москва-Касабланка (Марокаш), “Россия” авиакомпанияси Москва-Мале (Мальдив ороллари) йўналишида парвозларни амалга оширишга рухсат олди.

Росавиация рухсатномаларни бериш тўғрисидаги қарор халқаро парвозларни тиклаш учун асос бўлмаслигини эслатиб ўтган. Рухсатнома парвозлар қайта тикланган тақдирда авиакомпаниялар фойдаланиши мумкин бўлган ҳуқуқ ҳисобланади.

Россиянинг хорижий давлатлар билан доимий авиақатновлари коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилнинг 27 мартидан бошлаб тўхтатилган. Август ойидан Россия бошқа мамлакатлар билан авиақатновларни босқичма-босқич қайта тиклашни бошлаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1077
Рейтинг: 3
t
×