Россиянинг 2 миллиард евролик активлари музлатилди
Олам
−
20 Апрель 2023
5248Австрия Россияга қарши санкциялар доирасида тахминан 2 миллиард евролик молиявий активларни музлатиб қўйди. Бу ҳақда бугун, 20 апрель куни Австрия Молия вазири Магнус Бруннер маълум қилди.
“Россияга қарши санкциялар режимини самарали татбиқ этиш Австрия, Европа ва АҚШ манфаатларига жавоб беради. Биз Ғарбнинг тажовузкорга қарши санкцияларини қўллаб-қувватлаймиз ва уруш бошланганидан бери деярли 2 миллиард евролик молиявий активларни музлатиб қўйдик”, деб ёзади вазир Twitter’даги саҳифасида.
Шунингдек, вазир Бруннер Венада АҚШ Молия вазири ўринбосари Браян Нелсон билан учрашганини ҳам маълум қилган. Айтилишича, йиғилишда Россия Федерациясига нисбатан жорий қилинган иқтисодий чекловлар муҳокама қилинган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь