Россиянинг ҳаво ҳужуми оқибатида болалар ҳалок бўлди

Олам

image

Россия томонидан Украинанинг Умань шаҳрига ракета учирилди ва у кўп қаватли уй устига қулаб тушди. Оқибатда беш нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазири Игор Клименко маълум қилди. 

Унга кўра, икки ўғил (бири — бир ярим ёшда, иккинчиси — 16 ёшда) ва 8, 11 ва 14 ёшли уч нафар қиз вафот этган.

Уманда жами 23 киши ҳалок бўлган, полиция экспертизаси улардан 22 нафарини аниқлаган. Бир аёл бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия ҳаво кучлари томонидан Украина шаҳарлари Киев, Умань, Кременчуг ва Полтавага ҳаво ҳужуми уюштирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Умань

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг