Россияни тарк этиши учун ноқонуний мигрантларга муҳлат белгиланди

Олам

image

Россияда ноқонуний яшаётган мигрантлар 2025 йилнинг 30 апрелгача мамлакатни тарк этиши ёки ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши керак. Бу ҳақда бугун, 30 декабрь куни мамлакат Президенти Владимир Путин имзолаган “Ноқонуний мигрантларнинг Россияда бўлишини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда келтирилган.

Унга кўра, Россияда ўз ҳолатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солмоқчи бўлган мигрантларга қуйидаги талаблар қўйилади:

  • шахсий биометрик маълумотларини топшириш ёки шахсий биометрик маълумотлар асосида идентификациядан ўтиш;

  • наркотик ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаганини, ОИТС ёки тегишли рўйхатдаги бошқа юқумли касалликларга чалинмаганини тасдиқлаш учун тиббий кўрикдан ўтиш;

  • рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш;

  • мажбурий тўловлар бўйича қарзни ўз ихтиёри билан тўлаш;

  • патент, меҳнат қилиш, вақтинча яшаш учун рухсатнома, ўқиш ёки яшаш учун рухсатнома беришни рад қилиш учун асос йўқлиги ва бошқа талаблар.

2024 йилда Путин Россиянинг миграция сиёсатини кучайтириш билан боғлиқ бир қатор қонунларни имзолади. Ҳужжатлардан бири назорат остидаги шахслар реестри орқали мигрантларни рўйхатга олиш механизмини назарда тутади. Ушбу чора Россия Федерациясида қонуний асосларсиз қолган хорижий фуқароларга нисбатан қўлланади. Улар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ҳам ушбу реестрга чегарани ноқонуний кесиб ўтган, виза ёки яшаш учун рухсатнома бекор қилинган кундан бошлаб киритилади.

Маълумот учун, бугунги кунда Россияда 739 минг ноқонуний мигрант мавжуд ва уларнинг асосий қисмини Ўзбекистон, Қирғизистон, Арманистон ва Озарбайжон фуқаролари ташкил қилади. Умумий мигрантларнинг 9 фоизи ноқонуний мигрантлар ҳисобланади. Уларнинг умумий сони 739 мингга яқин ва сўнгги тўрт-беш йил ичида бу кўрсаткич 30 фоиздан ошган. Ҳозирги кунда Россияда 6 миллион 174 минг киши чет эл фуқаролигига эга. Мамлакатда ўз фуқаролари сони бўйича биринчи ўнталикка эса Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Беларусь, Украина, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Хитой ва Туркманистон киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерациясининг барча ҳудудларида 2025 йилда меҳнат муҳожирлари учун патент нархи ўзгариши хабар қилинганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин ноқонуний мигрантлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг