Россиялик журналист яна Қозоғистонга “тош отди”
Олам
−
18 Май 2022
13072Арман миллатига мансуб россиялик журналист ва режиссёр Тигран Кеосаян Қозоғистонга қарши агрессив риторикасини давом эттирмоқда.
“Биолабораториялар, миллатчилик, давлатни ҳақорат қилиш. Йўқ, бу Украина ҳақида емас. Бу Қозоғистон ҳақида”, деган Кеосаян.
Унга кўра, Қозоғистонда давлатчилик тарихи йўқ, бунинг натижасида миллатчилик жамияти қурилмоқда. Шунингдек, Қўшма Штатлар шафелигида яратилган ва яширин ишланмалар билан шуғулланадиган афсонавий “Америка биолабораториялари” ҳам унинг эътиборидан четда қолмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 апрель куни Кеосаяннинг YouTube’даги каналида унинг қозоғистонликларни ношукрликда айблаб, Украинадаги аҳволдан хулоса чиқаришга чақирган ҳақоратли видеоси пайдо бўлганди.
Шундан сўнг, Қозоғистон ТИВ журналистни “қора рўйхат”га киритганди.
LiveБарчаси