Россиялик жаҳон чемпиони ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
Спорт
−
04 Март
8884Муай-тай бўйича Жаҳон чемпионатининг икки карра ғолиби Никита Чернов Мари Элдаги бахтсиз ҳодисада вафот этди. Бу ҳақда унинг мураббийи Андрей Собко маълум қилди.
Мари Эл давлат йўл инспекцияси маълумотларига кўра, 2 март куни эрталаб Звениговский туманидаги Вятка шоссесининг 26-километрида КАМАЗ ҳайдовчиси чорраҳада спортчи бўлган Volvo русумли машинасига йўл бермаган. Шундан кейин тўқнашув содир бўлган.
“Даҳшатли бахтсиз ҳодиса оқибатида спорт устаси, Россия кубоги соҳиби, икки карра Жаҳон чемпионати ғолиби, уч карра Россия чемпиони, профессионал жангчи Никита Чернов вафот этди. Никита мураббий сифатида илк марта ўз шогирдларини мусобақага олиб кетаётганида ҳалок бўлди. Сен билан абадий хотира қолди, жангчи”, дейилади хабарда.
Никита Чернов билан видолашув 4 март куни Йошкар-Олада, 5 март куни Красние Бакида ота-онасининг уйида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси