Россиялик йигит Ўзбекистонда аянчли ўлим топди

3-саҳифа

image

Яна бир россиялик фуқаро Ўзбекистонда аянли тарзда вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 13 март куни соат 18:30 да 1995 йилда туғилган Россия Федерацияси фуқароси Андрей Ш. Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 75-уйнинг еттинчи қаватида жойлашган хонадондан ўзини пастга ташлаб, вафот этган.

Текшириш доирасида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Шунингдек, содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта россиялик журналист, “Бюллетень кинопрокатчика” журнали бош муҳаррири Александр Нечаев Тошкентдаги квартиралардан бирида ўлик ҳолда топилди. 

Унинг дўсти ва ҳамкасби Денис Корсаков журналист билан охирги марта 4 март куни ёзишган. Нечаев Тошкентда бўлиб, бу ерга бир неча ой яшаш учун келган ва апрель ойида Москвага қайтишни режалаштирган.

6 мартдан бошлаб Нечаев билан боғланишнинг иложи бўлмаган. Унинг дўстлари тошкентлик танишларидан ҳаммаси жойида ёки йўқлигини текширишни сўраган. Улар уй эгаси билан ижарага олинган квартирага келганида журналист ўлик ҳолда топилган. Ўзбекистон Бош прокуратурасига кўра, журналистнинг ўлими  “сурункали юрак-ўпка етишмовчилиги, юракнинг сурункали ишемик касаллиги”дан келиб чиққан. Унинг танаси кўздан кечирилганда тан жароҳатлари аниқланмаган. 

Маълумот учун, Нечаев 1986 йил 12 майда Саратов вилоятининг Маркс шаҳрида туғилган. 2008 йилда Москвага кўчиб ўтган. Кино мавзусига ихтисослашган журналист Metropolitan Media агентлиги таркибига кирувчи Россия кино бозори ҳақидаги “Бюллетень кинопрокатчика” таҳририятини бошқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг