Россиялик журналист нимадан ўлгани маълум бўлди

3-саҳифа

image

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, Тошкентда жасади топилган рус журналисти Александр Нечаевнинг ўлими “сурункали юрак-ўпка етишмовчилиги, юракнинг сурункали ишемик касаллиги”дан келиб чиққан. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.

А.Нечаевнинг танаси кўздан кечирилганда тан жароҳатлари аниқланмаган. 

Бош Прокуратурага кўра, текшириш давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, россиялик журналист, “Бюллетень кинопрокатчика” журнали бош муҳаррири Александр Нечаев Тошкентдаги квартиралардан бирида ўлик ҳолда топилди. 

Нечаевнинг дўсти ва ҳамкасби Денис Корсаков журналист билан охирги марта 4 март куни ёзишган. Нечаев Тошкентда бўлиб, бу ерга бир неча ой яшаш учун келган ва апрель ойида Москвага қайтишни режалаштирган.

6 мартдан бошлаб Нечаев билан боғланишнинг иложи бўлмаган. Унинг дўстлари тошкентлик танишларидан ҳаммаси жойида ёки йўқлигини текширишни сўраган. Улар уй эгаси билан ижарага олинган квартирага келганида журналист ўлик ҳолда топилган. Унга нима бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Бу юрак хуружи бўлгани тахмин қилинмоқда. 

Маълумот учун, Нечаев 1986 йил 12 майда Саратов вилоятининг Маркс шаҳрида туғилган. 2008 йилда Москвага кўчиб ўтган. Кино мавзусига ихтисослашган журналист Metropolitan Media агентлиги таркибига кирувчи Россия кино бозори ҳақидаги “Бюллетень кинопрокатчика” таҳририятини бошқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг