Россиялик вице-адмирал вафот этди

Олам 2589
image

Россия Шимолий денгиз флотининг 1-атом сув ости кемаси командири, кейинчалик флот командирининг ўринбосари ва машқларнинг раҳбарларидан бири, бутун экипаж билан биргаликда К-141 Курск сув ости кемаси вице-адмирал Михаил Моцак вафот этди. Бу ҳақда Санкт-Петербург денгиз ости кемалари ва денгиз флоти фахрийлари клубидга таяниб ТAСС хабар бермоқда. 

Моцак, шунингдек, Курск сув ости кемасини Баренц денгизининг тубидан кўтарган. "Михаил Моцак бугун, 19 октябрь куни эрталаб Ҳарбий тиббиёт академиясида оғир ва узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди", деди клуб вакили.

Михаил Васильевич Моцак 1949 йил 22-ноябрда туғилган. 1972 йилда Севастопол шаҳридаги Нахимов мактабини тугатган, Тинч океан флотида хизмат қилган. 1982 йилдан бери Шимолий флотдаги атом сув ости кемаси қўмондони. 1995-1999 йилларда Шимолий флотнинг (ҳозирги 11-флотилия) 1-чи қизил байроқ остидаги денгиз ости флоти командири.

949 A-сонли Курск сув ости кемаси 2000 йил 12 август куни Шимолий флотнинг машқлари пайтида чўкди. Сув ости крейсери бортидаги барча 118 денгизчи ҳалок бўлди. Михаил Моцак ўша пайтда штаб бошлиғи, Шимолий флот қўмондони биринчи ўринбосари лавозимларини эгаллаб турган. 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 69
Рейтинг: 3.1
t
×
×