Россиялик терговчилар терактда гумон қилинганларнинг оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди

Олам

image

Бугун, 26 март куни россиялик терговчилар "Крокус Сити Ҳолл"даги ҳужумда гумон қилинган тўрт кишининг оила аъзоларини сўроқ қилиш учун Тожикистонга етиб келди. Бу ҳақда Тожикистон хавфсизлик хизматидаги уч манбага таяниб, "Reuters” агентлиги хабар берди.

Очиқ изоҳ беришга ваколати бўлмаган манбаларнинг айтишича, Тожикистон хавфсизлик кучлари оилаларни Вахдат ва Ҳисор шаҳарлари ҳамда Рудакий вилоятидан пойтахт Душанбега олиб келган.

Манбаларга кўра, “Крокус”даги теракт бўйича Тожикистондаги тергов ҳаракатларининг бориши давлат раҳбари Имомали Раҳмоннинг “шахсий назорати” остида.

Маълумот учун, Тожикистон Президенти кеча, 25 март куни “Крокус”даги ҳужумни “шармандали ва даҳшатли воқеа” деб атаган ва ота-оналарни фарзандлари тарбиясига жиддийроқ эътибор қаратишга чақирганди.

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Москванинг Басманний суди "Крокус" иши бўйича қўлга олинган Далержон Мирзоев, Саидакрами Рачабализода, Шамсиддин Фаридун ва Муҳаммадсобир Файзовни (Тожикистон фуқаролари) 22 майгача ҳибсга қолдиришга қарор қилганди. Кейинчалик яна уч киши – Аминчон, Диловар ва Исроил Исломов (ота ва бола)лар қуролли ҳужум уюштиришда фойдаланилган Renault автомобилини сотишда гумонланиб ҳибсга олинди. Шунингдек, теракт иштирокчиларига квартирани ижарага берганликда айбланаётган Қирғизистонда туғилган Россия фуқароси Алишер Қосимов ҳам ҳибсга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Тожикистон Москва теракт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг