Россиялик тарихчи Эстониянинг ҳудудий иддаосига жавоб берди

Олам

image

Москва давлат педагогика университети Тарих ва сиёсат институти директори ўринбосари Владимир Шаповалов Эстония парламенти спикери Хенн Пиллуааснинг Тарту тинчлик шартномасининг долзарблиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

Эстониялик сиёсатчи ўзининг янги йил табригида Эстония ва Россия ўртасидаги чегара белгиланган 1920 йилги Тарту тинчлик шартномаси ҳалигача халқаро қонунлар асосида амалда эканлигини айтди.

Шаповалов бундай баёнотлар аслида халқаро даражада тасдиқланган Россия Федерацияси ҳудудига ноқонуний ва асоссиз даъволар эканлигини таъкидлади.

“Эстониянинг даъволари учун ҳеч қандай тарихий ёки қонуний асослар мавжуд эмас. Бу ҳолда тарихга мурожаат қилиш мутлақо ноўрин”, деган эксперт.

Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият бундай даъволарни қоралаши керак.

Тарту тинчлик шартномаси 1920 йилда имзоланган. Унга кўра Совет Россияси дунёдаги биринчи бўлиб Эстония мустақиллигини тан олган. Шунингдек, икки давлат ўртасида чегара линияси ҳам белгиланган. Шартномага кўра, Псков губерниясининг (ҳозирги Псков вилоятининг Печора тумани). Нарова дарёсининг ўнг қирғоғидаги ҳудуд Эстонияга ўтган. 1944 йилда СССР Эстонияни босиб олгач, мамлакат иттифоқ таркибига қўшилган.

Тарту шартномаси икки давлатнинг янги чегара шартномасини ҳалигача тасдиқламаганига сабаб бўляпти. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Эстония

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг