Россиялик дипломатлар Афғонистондаги кескинлик сабаб Ўзбекистонга эвакуация қилинди

Жамият

image_2021-07-12_17-44-02

Россиянинг Мозори-Шарифдаги Бош консуллиги дипломатлари Афғонистондаги ҳарбий вазиятнинг оғирлашиши сабабли Ўзбекистонга кўчирилди. Бу ҳақда Россия Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маҳаллий ОАВга хабар берди.

Маълум қилинишича, консуллик ходимлари афғон-ўзбек чегараси яқинидаги Хайратон шаҳрида фуқароларни қабул қилиш ишларини давом эттиради. 

“Хайратондаги хавфли вазиятда ходимларимиз хавфсизлигини хавф остига қўймаслик учун биз уларни вақтинча Ўзбекистон ҳудудига олиб бордик”, дейди Кабулов.

Шунингдек, дипломат айни пайтда Кобулдаги элчихонада россиялик дипломатларга ҳеч нарса таҳдид солмаслигини таъкидлаган.

Қўшни Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди. 

Жорий йилнинг 6 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 90 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, ИталияАвстралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Расмий Кобул ҳаракат тарафдорларига қарши қарши ҳужумларни режалаштирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг