Россиялик блогер ҳибсга олинди. У эртага Тошкентда концерт бериши керак эди

Олам

image

Россия Тергов қўмитаси блогер Елена Блиновскаяга нисбатан солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва жиноий даромадларни легаллаштириш бўйича иш қўзғатди. Мазкур иш доирасида Блиновская Россия Федерациясидан чиқиб кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Айтилишича, у эртага, 28 апрель куни Тошкент шаҳрида концерт бериши керак бўлган. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Маълум қилинишича, блогер 918 миллион рубль (128 миллиард 226 миллион сўмдан зиёд) солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда гумонланиб, Беларусь билан чегара яқинида қўлга олинган. Унда Москва-Тошкент рейси учун авиачипталар бўлган.

Блиновская 28 апрель куни Ўзбекистонда “Тўртинчи ўлчов” семинарида нутқ сўзлаши керак эди. Блогер концерти учун чипталар нархи 1 миллион сўмдан 8,8 миллион сўмгача нархда сотилган. Мазкур тадбирнинг бекор қилиниш ёки қилинмаслиги ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Қайд этиш жоиз, 2016 йилда Блиновская “Россия хоними” номли халқаро гўзаллик танловида ғолиб чиққан. 2018 йилда у эри ва болалари билан Москвага кўчиб ўтган. Кейин у ўзининг “Орзулар марафони” савдо белгисини рўйхатдан ўтказган. Мазкур проект блогерни бутун Россия ва унга қўшни давлатларда таниқли шахсга айлантирган. Ўзбекистонда қўйилиши керак бўлган концерт ҳам айнан шу марафон доирасида эди.

Блиновскаянинг қайд этишича, икки ойлик курс якунида иштирокчилар психологик муаммоларга дош беришни ўрганади ва ҳаётларини яхши томонга ўзгартириш учун аниқ ҳаракатлар қилишни бошлайди. Айрим иштирокчилар унинг чиқишларини танқид остига олиб, янги маълумотларни тақдим этмасдан, бошқа мутахассисларнинг шахсий ўсиш тренингларининг мазмунини такрорлашини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

блогер Елена Блиновская

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг