Россиялик аскарлар жасадлари таҳқирлангани устидан тергов бошланади
Олам
−
07 Май 2022
14179Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Херсон (Украина) вилоятида россиялик ҳарбий хизматчилар таҳқирланишининг янги фактларини текширади. Бу ҳақда Тергов қўмитаси матбуот хизмати маълум қилган.
Таъкидланишича, текширишга Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин тегишли кўрсатма берган.
“Тергов қўмитаси раиси Украина ҳудудида россиялик ҳарбий хизматчиларни таҳқирлашнинг янги фактларини текшириш бўйича топшириқ берди”, дейилади хабарда.
Текширув бошланишига интернетда тарқалган Херсон вилоятидаги қишлоқлардан бирида номаълум шахслар бир неча рус аскарларининг жасадларини масхара қилиб, уларнинг нарсаларини олиб кетаётган видеоси сабаб бўлган. Талончилар аллақачон ҳибсга олинган.
Тергов қўмитаси ушбу жиноятнинг барча ҳолатлари синчиклаб ўрганиб чиқилишини ва унга алоқадор барча шахслар жиноий жавобгарликка тортилишини таъкидлаган.
LiveБарчаси