Россиялик ҳарбийларга нисбатан жиноятларга жавоб беришади – Захарова

Олам 10976
image

Украинадаги россиялик ҳарбий хизматчиларга қарши содир этилган барча жиноятлар диққат билан қайд этилган ва айбдорлар жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда бугун, 29 март куни бўлиб ўтган брифингда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди. 

Дипломат жаҳон оммавий ахборот воситаларида россиялик ҳарбий асирларга нисбатан “Украина жангариларининг ваҳшийликлари акс этган даҳшатли видеолавҳалар” тарқатилганига эътибор қаратди.  

"Бу ҳарбий жиноятларнинг барчаси диққат билан қайд этилган. Айбдорлар жавобгарликка тортилади", дея давом этди у. 

Захарова таъкидлаганидек, тегишли ҳарбий жиноятларни содир этган украиналик жангарилар узоқ вақтдан бери "инсонликдан маҳрум қилинган". 

"Уларни бу жараённи ғарбдан маънавий, ахлоқий, молиявий, қурол-яроғ билан қўллаб-қувватлаш ва инсонийликдан маҳрум қилиш ҳозирги вазиятга олиб келди. Улар Донецк ва Луганск ҳудудларида саккиз йил давомида айнан шундай қилишди", дейди у. 

29 март куни эрталаб Россия делегацияси раҳбари, Президент ёрдамчиси Владимир Мединский Истанбулдаги Россия-Украина музокаралари якунлари бўйича Украина россиялик ҳарбий хизматчиларни ҳақорат қилган жиноятчиларга нисбатан энг қаттиқ чоралар кўришга ваъда берганини маълум қилганди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 557
Рейтинг: 2.9
t
×