Россиялик ҳарбий журналист Украинадаги уруш майдонида ҳалок бўлди

Олам 7330
image

Ҳарбий журналист, Миллий гвардия матбуот хизмати ходими, полковник Сергей Постнов Украинада ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати фахрийлар кенгаши сайти хабар берди. 

“14 июнга ўтар кечаси ҳарбий журналист, Россия гвардияси оммавий ахборот воситалари билан ўзаро алоқалар 1-бўлими ахборот-жавоб гуруҳи бошлиғи, полковник Сергей Постнов ҳарбий хизмат бурчини ўтаётиб қурбон бўлди”, дейилади хабарда.  

Тўрт ойдан кўпроқ вақт давомида Постнов Украинадаги махсус ҳарбий операцияда қатнашди.  

“V гуруҳ таркибида у Гостомелгача борган, кейин Харьков вилояти ва Луганск Халқ Республикасининг бир қатор шаҳар ва қишлоқларини озод қилишда иштирок этган”, дейилади хабарда. 

Суворов мактабидан сўнг Постнов Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий университетининг маданият ва журналистика факультетини тамомлаган ва 2002 йилда Россия Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинларида фаолият бошлаган. Кейинчалик у узоқ вақт давомида "Жанговар постда" ҳарбий журнали таҳририятида ишлаган, у ердан Россия гвардияси марказий аппаратига тайинланган. Постнов турли мукофотлар, шу жумладан 2-даражали "Ватанга хизматлари учун" ордени ва Суворов медали билан тақдирланган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 238
Рейтинг: 3
t
×